Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда экофестиваль ўтказилди

"Ургут" эркин иқтисодий зонасида 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида  экофестиваль бўлиб ўтди.

Фестивалда ҳудуднинг 300 нафардан ортиқ табиатсеварлар ва ёшлар қатнашди.

Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида  "Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги корхоналарга медиа-тур уюштирилди.

- "Ургут" ЭИЗда умумий қиймати 623,4 миллион АҚШ доллари миқдорида 107 та лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб бориляпти, - дейди "Ургут" эркин иқтисодий дирекцияси директори ўринбосари

Абдуғаффор Мадаров. -  1 май холатига кўра, умумий қиймати 307,2 миллион АҚШ доллари бўлган 63 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 024 та янги иш ўрни яратилди. Йил якунига қадар қиймати 53,4 миллион долларлик 19 та лойиҳа ишга туширилади ва 1600 та янги иш ўрни яратилади.

Фестиваль бўш иш ўринлари ярмаркаси билан давом этди. Унда 26 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 2 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Экофестивалда атроф-муҳит муҳофазаси учун муносиб хизмат қилиб келаётган фаол ходимлар вилоят ва туман  ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фазлиддин Рўзибоев.