Ургутдаги ҳолат назоратга олинди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Ватак маҳалласида аёл гўдак фарзандини шафқатсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Унда қайнона келини ёш невараларини доимий равишда калтаклаётгани, ўлдириб қўйишидан қўрқаётганини айтган.
Ҳолат юзасидан Ургут туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандининг соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.
Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.