Ургутдаги тўйда 42 киши заҳарланди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд вилоят бошқармаси берган маълумотга кўра, 4 август куни соат 05:30 да Ургут туман, Жарқишлоқ маҳалласидаги “Тошпўлат ота” тўйхонасида 3 август куни ўтказилган тўй тадбири иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратини кўтарилиши каби шикоятлар билан тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10.45 га қадар 7 нафар бемор “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шифохоналарда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Барча беморлар ўз касалликларини 2023 йил 3 август куни куннинг иккинчи ярмида “Тошпўлат ота” тўйхонасида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал яни 2 август куни тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланди.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки салатлар дастурхонга қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига роя этилмаган уй шароитида совутгичсиз сақланган.
Тиббиёт ходимлари тoмонидан тўй тадбирида иштирок этганларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб суриштириш ўтказилиб, касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаролар туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда, оғир беморлар йўқ.
Ушбу ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олинган.