Ургутнинг чекка ҳудудидаги мактабга бадиий китоблар совға қилинадиган бўлди

Ургут туманининг энг чекка, чегара ҳудудидаги 119-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Х.Қаршиев, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Қўзибек қишлоғи ёшлари билан учрашди.
Меҳмонлар Президентимизнинг Мурожаатномаси ҳақида тўхталиб, ёшларнинг баркамол вояга етиши, соғлом фикрли, илмли, заковатли бўлишлари, ватанпарварлик руҳида тарбияланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ҳақида сўз юритди.
Мудофаа вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги кўмагида мазкур мактаб ўқувчилари учун 100 дона бадиий адабиётлар совға қилинадиган бўлди.
Шунингдек, мутасаддилар Мирзабоғлон қишлоғида яшовчи, 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерали Нуралиев, Испанза қишлоғилик 97 ёшли Бўрон Гадоевнинг хонадонига бориб, боболар билан суҳбат қуришди.
Туман марказидаги 122-умумтаълим мактабига борган меҳмонлар муассасани тожик тилидаги дарсликлар билан таъминлаш масалаларини ўрганишди.