Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартибига ўзгариш киритилди
- 18.10.2022 17:23
- 1132
- Қонун ва ҳужжатлар
«Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
- ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
- олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
Бундан ташқари, 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!