“UzAuto Motors” LTZ комплектацияли янги “Chevrolet Malibu” учун буюртмалар қабул қилишни бошлади

“UzAuto Motors” компанияси расмий дилерлари Ўзбекистонда икки литрлик турбо двигателли машҳур “Chevrolet Malibu” бизнес-класс седанининг янги қўшимча LTZ комплектацияси учун буюртмалар қабул қилишни бошлади.

LT комплектацияси билан таққослаганда янги автомобилда мижозлар учун қўшимча имкониятлар мавжуд. Масалан, такомиллаштирилган 9 динамикли премиум овоз тизими, ускуналар панелидаги рангли дисплей, олд ва орқа ўриндиқларни шамоллатиш ҳамда иситиш тизими, зарядлаш учун иккита USB порт, тез кўтариладиган олд ойналар, светодиодли LED ёритгичлар.

Мижозларга автомобилларни етказиб бериш жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, “Chevrolet Malibu” - тежамкор, технологик ва хавфсиз автомобиль. Автомобилнинг икки хил турбо двигателлиги мавжуд - 1,5 литр ҳажм ва 166 от кучи ҳамда 253 от кучи билан 2,0 литр. Иккала двигатель ҳам 6 босқичли автомат узатма билан жиҳозланган.

Автомобилнинг батафсил техник хусусиятлари ва нархлари билан “UzAuto Motors”нинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.