"UzAuto Motors" автомобилларини олиб кетаётган юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ сабаби маълум бўлди
- 28.10.2020 10:36
- 1125
- Ҳодиса
Кеча, UzAuto Motors янги автомобилларини олиб кетаётган трейлер юк автомашинаси ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, ҳодиса 24 октябрь куни Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинида содир бўлган.
"Ман" автомобил ташувчи трейлер Урганч автосалонига 8 та машина олиб кетаётган бўлган: 5 та "Кобальт" ва 3 та "Нексия". Юк машинаси навбат билан икки ҳайдовчи томонидан бошқарилган.
Автомобилларни олиб кетаётган трейлерга "КАМАЗ" юк машинаси урилган.
Тергов давомида "КАМАЗ" ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотгани аниқланган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа