Uzbekistan Helicopters янги Airbus вертолётларини тақдим этди

Uzbekistan Helicopters тижорий мақсадлар учун янги сотиб олинган иккита Airbus H125 тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда Газета.uz. Шунингдек, аввалроқ келтирилган иккита МI-8MTV вертолётлари ҳам намойиш этилган.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг йил якунига қадар яна иккита вертолёт харид қилиш режалаштирилганини айтди. «Бундан буён Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Helicopters компаниялари фақат йўловчилар учун ишлайди», деди у.

Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, 4 кишилик Airbus H125 вертолётида 1 соат парвоз қилиш 12 миллион сўм атрофида бўлади.

Тақдимотдан сўнг ОАВ вакиллари ва блогерлар Тошкент-Билдирсой-Амирсой-Чимган-Тошкент йўналишида танишув парвозини амалга оширди.