Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Узоқ масофага юбориш учун нурлар етарли эмас, яхшиси менга кўкрак қафасингизни юборинг...”

1923 йилнинг 10 февралида таниқли немис физиги, рентген нурларини кашф этган ва физика бўйича биринчи Нобель мукофоти совриндори Вильгельм Рентген вафот этди. Эътиборингизга буюк олим ва унинг ихтироси билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни ҳавола этамиз.

***

Рентген нурлари кашф қилинганидан бир йил ўтгач, олим инглиз денгизчисидан қуйидаги мактубни олди: “Жаноб, уруш пайтидан менинг кўкрагимда ўқ қолиб кетган, унинг кўринмаслиги сабаб шифокорлар уни олиб ташлай олмади. Газеталарда ўқни кўра олиш мумкин бўлган нурларни топганингизни билиб олдим. Менга бу нурларни конвертда юборсангиз, шифокорлар ўқни топиб олгач, уларни сизга қайтариб юбораман”. Олим жуда ҳайратда қолди ва денгизчига жавоб хати ёзди: “Ҳозирда узоқ масофага юбориш учун нурлар етарлича эмас, агар сизга қийин бўлмаса, менга кўкрак қафасингизни юборсангиз, ўқни топиб олгач, кўкрак қафасингизни сизга қайтариб юбораман”.

***

Олимнинг камтарлиги ва пулга бефарқлиги ҳақида жуда кўп афсоналар мавжуд. Бир куни Бавария князи илм-фандаги ютуқлари учун уни орден ва унвон билан мукофотлашга қарор қилди, аммо профессор унга муносиб эмаслигини айтиб, бу имтиёздан воз кечди. Ҳатто Нобель мукофотини топшириш маросимида ўзининг бандлигини тушунтириб, маросимга боришдан бош тортди. Биринчи жаҳон уруши бошланганида ва ҳукумат халқдан моддий ёрдам сўраганида Рентген иккиланмасдан барча жамғармаларини берди.

***

Рентген бемор хотинининг ўлимигача уни парвариш қилди. Дафн маросимидан сўнг у ҳеч кимга керак бўлмай қолди,  оч қолиб, аранг ҳаракат қиларди. Бўлажак совет академиги, физик Абрам Иоффе уни шифокорга қаратиш учун пул топди. Рентгеноскопияга тушиш учун икки ҳафта навбатга туришга тўғри келди. Шифокор бемор фамилиясини эшитганида жуда хижолат тортди ва бемор рентген нурларини кашф этган олим эканлигига ишонмади. Албатта, у ташриф учун  пул олмади.

***

Олим нафақат пулга, балки олим сифатида ўзининг шон-шуҳратига ҳам бефарқ эди. Хусусан, ўз ихтиросидан фойда кўришни истамаган ва унинг илмий ишланмалари Ердаги барча одамларга тегишли бўлиши керак, деб ҳисоблаган олим аъзолари кейинги барча кашфиётларидан техник мақсадда фойдаланишни истаган Берлин умумий электр жамиятининг манфаатли таклифини рад этди. Бир америкалик журналист профессор ҳақида шундай ёзган: “Унинг лабораториясининг патент идорасига қараган ойналари доимо ёпиқ турарди”.

Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.