Узоқ умр кўрувчиларнинг овқатланиш одати

Узоқ умр кўраётганлар кўп нарсаларни бошдан кечиришган – оддий гриппдан ҳам, парранда ва чўчқа гриппини ҳам енгиб ўтишган. Дунёнинг турли бурчакларида яшаётган узоқ умр кўрувчиларга хос бўлган бир умумий жиҳат бор, деб ёзади «Мир новостей» (2929 йил, 390-сон) ҳафтаномаси.
✦ Узоқ умр кўрувчилар одатда кам ейишади. Улар орасида Кавказда ҳам, Хитой, Японияда ҳам семиз кишиларни кўрмайсиз. Дастурхонга бир кунда 3-4 марта ўтиришади, овқат порциялари унча кўп эмас. Дастурхондан роса тўйиб туришмайди.
✦ Маҳсулотларни ҳеч қачон совуткичда сақлашмайди. Янгилигича, витаминларини сақлаган ҳолда тайёрлаган заҳоти истеъмол қилишади.
✦ Гўштни кам ейишади.
✦ Жаҳоннинг ҳар қандай узоқ умр кўрувчисининг дастурхонида, хоҳ япон, хоҳ француз, хоҳ кавказликлар бўлсин, доимо кўкатлар жуда кўп. Уларнинг қуритилгани ҳам миллий масаллиқлар асосини ташкил этади. Боғлардан, тоғлардан саралаб териб қуритилган хушбўй ўт-ўланлар жуда мазали. Уларни ёшликдан истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимини кексаликда ҳам бир меъёрда ишлашини таъминлайди.
✦ Узоқ умр кўрувчилар шакар, конфет ўрнига асал, мева қоқилар истеъмол қилишади. Дастурхонда ҳеч қасон соф туз қўйилмайди. Унинг ўрнига саримсоқпиёз, янги баррагина кўкатлар, сабзавотдан тайёрланган соус-қайла қўйилади.
✦ Дастурхонда, рационда кўп янги сабзавот ва мевалар бўлади. Буғдой нон ўрнига одатда жўхори, маккажўхори ёрмаси, уларнинг унидан тайёрланган кулчалар истеъмол қилишади.
✦ Узоқ умр кўрувчилар истеъмол қилинадиган сувга айниқса, катта эътибор беришади. Булоқ суви энг тоза ва мазали ҳисобланади. Овқатланаётганда булоқ суви қайнатилмасдан истеъмол қилинади.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.