Вафодор оққуш қарийб 40 йилдан бери уни қутқарган одамни тарк этмайди
Туркиянинг Эдирна шаҳрида яшовчи 63 ёшли Режеп Мирзан 1983 йилда катта йўлда кетаётиб, буталар орасида зўрға нафас олаётган қушни кўриб қолади ва уни ўз фермасига олиб боришга қарор қилади.
Мирзан оққушни қарийб бир йил даволади, тузалиб кетган қуш ўз қутқарувчиси билан қолишга қарор қилди. Режеп оққушга Ғарип дея исм берди. Орадан 40 йилдан зиёд вақт ўтган бўлса-да, Ғарип ҳамон ўз қутқарувчиси билан бирга яшайди.
Режепнинг айтишича, ўзининг оққушига у фарзандидек муносабатда бўлади. Ғарип унинг энг яқин дўсти ва фермасининг “иккинчи хўжайин”и бўлиб қолган - ҳатто ён атрофдаги итлар ҳам Ғарипдан қўрқишади ва уни ҳурмат қилишади.
- Биз бир-биримизга ўрганиб қолганмиз. Биз ҳеч қачон ажралмаганмиз, - дейди Режеп Мирзан.
Айтганча, Ғарип ниҳоятда узоқ умр кўриши билан бошқа оққушлардан ажралиб туради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, одатда табиатда оққушлар кўпинча 12 йилгача умр кўради, фермер хўжаликларида эса 30 йилгача яшайди. Мирзаннинг оққуши ҳозирда ҳақиқий рекордларни намойиш этмоқда, деб хабар беради “Гиннеснинг рекордлар китоби”.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.