"Вақф" фонди Маккаи мукаррамада яна бир хайрли ишга қўл урди
- 08.08.2019 15:25
- 89
- Жамият
"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан хайрияпарвар инсонлар кўмагида юртимизнинг турли ҳудудларида кўплаб хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Бу эса Фондга бўлган ишончнинг намунасидир.
7 август куни муборак ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган ёши кекса ҳожилар учун янада қулайлик яратиш мақсадида савобли ишга қўл урилди.
"Вақф" фонди томонидан Саудия Арабистони иқлимининг иссиқлиги сабаб ёши улуғ зиёратчиларимиз учун ибодатларни амалга ошириш синовли бўлаётганини ҳисобга олиб, айрим зиёратларга ҳаракатланишда кўмак бўлиши учун аравалар Макка шаҳрига етказилди. Ушбу аравалар Фонд раҳбари Искандар Халилов томонидан "Ҳаж-2019" тиббиёт гуруҳи ихтиёрига топширилди.
Фонднинг саховатпеша ҳомийлари кўмаги билан амалга оширилган ушбу хайрли ишларнинг бардавом бўлишини сўраб дуои хайрлар қилинди. Бу ҳақда "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа