«Ҳазрати Довуд» зиёратгоҳи энди тартибга тушади
Сайтимизда ҳамда газетамизнинг 2019 йил 30 апрель, 54-55-қўшма сонида “Зиёратчилар нимадан норози?” номли мақола чоп этилганди. Унда Нуробод тумани Оқсой қишлоғида жойлашган «Ҳазрати Довуд» зиёратгоҳидаги тартибсизлик ва бошқа камчиликлар танқид қилинганди.
“Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиали раҳбари Зайниддин Эшонқуловнинг айтишича, Оқсой қишлоғи тоғ ёнбағрида жойлашган мазкур зиёратгоҳдаги тартибсизликлар бартараф қилинган Зиёратчиларнинг ғорга кириб-чиқишлари учун темир панжара билан ажратилган алоҳида йўлаклар ташкил этилиб, қишнинг ёмғирли, қорли ва ёзнинг жазирамасидан сақланиш учун пана-соябонлар ўрнатилган. Fордаги ўриндиқлар таъмирланди. Зиёратгоҳга борадиган йўлда электромобиллар қатновини жорий этиш масаласини ўрганиб чиқиш Нуробод тумани ҳокимилигига топширилган.
Шунингдек, ҳудуддаги ошхона, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа кўнгилочар нуқталари тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олиниб, ноқонуний фаолият кўрсатаётганларга таъсир чоралари кўрилмоқда.