Ватандошларимиз фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ мамлакатлар орқали қайтарилмоқда

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, 10 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 25 047 нафар фуқаромиз қайтарилди.

Жумладан:
Саудия Арабистонидан – 21 017 нафар;
Бирлашган Араб амирликларидан – 3 555 нафар;
Эрондан – 47 нафар;
Қатардан – 394 нафар;
Баҳрайндан – 27 нафар;
Ўмондан – 7 нафар.

Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.