Венада COVID-19 инфекциясига чалинган беморнинг ўпкасини алмаштириш операцияси ўтказилди
- 26.05.2020 08:30
- 339
- COVID-19
Бу ҳақда 25 май куни Вена тиббиёт университети сайтида хабар қилинди.
Операция амалиёти ўткир ўпка етишмовчилиги кўзатилаётган 45 ёшли австралиялик аёлга нисбатан ўтказилди. Аёл ўпкасини сақлаб қолишнинг иложи қолмаганидан сўнг мазкур аъзони кўчириш қарорига келинган.
“Фикримизча, айни вақтда беморнинг ҳолати аъло даражада. Ҳозирча жиддий муаммолар кузатилмаяпти. У аста-секинлик билан ўзига келмоқда. Аъзолар ишлаши яхши ҳолатда, биз хурсандмиз. Бироқ унга касалхонадан жавоб бериш учун маълум вақт керак бўлади. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади”, дея таъкидлади университетнинг жарроҳлик клиникаси раҳбари Вальтер Клепетко.
Теглар:
COVID-19