Вилоят бўйлаб психологлар ёшлар билан семинар-тренинглар ўтказишмоқда
– Ушбу семинар-тренинглар вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида муаммоли вазиятлардан чиқиш, руҳий тушкунлик ҳолатларида бўлган ёшлар билан ишлаш услублари юзасидан ташкил этилмоқда,– дейди марказ раµбари Дилфуза Шодиева. – Семинарларда имом-хатиблар, коллежлар ва мактабларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директори ўринбосарлари, психологлари ва Ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этмоқда. Тренинглар марказимизнинг малакали психологлари томонидан олиб борилмоқда. Шунингдек, мутахассислар семинарлардан сўнг маҳаллаларда ёшлар билан учрашиб, руҳий тушкунлик, уни келтириб чиқарадиган омиллар ва уларнинг ечими юзасидан индивидуал ишлар ташкил этилмоқда.
Семинар-тренинглар вилоятнинг шаҳар ва туманларида 6 апрелгача ўтказилиши белгиланган.
Ўз мухбиримиз.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.