Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ёшлар билан учрашди

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шодиёр Аҳмедов Самарқанд иқтисодиёт коллежи ўқувчилари билан учрашди.
Учрашувда айнан иқтисодиёт йўналишидаги ўқувчилар учун мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
- Ушбу учрашувда ўзимиз учун зарур бўлган жуда кўп маъуломотларни билиб олдик, - дейди коллеж ўқувчиси Розия Назарова. - Коллеж битирувчиси якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, бериладиган таълим кредитидаги имтиёзлар ҳақидаги билимлар биз учун жуда зарур, албатта. Шунингдек, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сектор раҳбари сифатида ҳам ёшларни ишга жойлаштириш борасида ёрдамини аямаслигини айтиб ўтди. Бу бизни жуда хурсанд қилди.
Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қийнаётган муаммоларни баён этишди. Солиқ бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Якунда коллеж ўқувчиларига ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат бадиий адабиётлар топширилди.