Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди
- 17.03.2022 09:53
- 1906
- Самарқанд
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ходжаев Ойбек Эркинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тегишли қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Мирзабеков Ойбек Алибекович тайинланди.

О.Мирзабеков 1980 йилда Булунғур туманида туғилган, ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.
Сўнгги янгиликлар
Бахтли ҳаёт учун беш қоида
- Бугун, 10:53
- Мутолаа
Мутолаа: Ота бўлиш осонмас…
- Кеча, 19:40
- Мутолаа