Вилоят Кенгашининг 62-сессияси 22 апрелда ўтказилади

Бу вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг бугун, 15 апрелда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

22 апрель куни соат 9:00 да чақирилиши белгиланган сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоятда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ҳисоботи;

- вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Н.Сулаймоновнинг вилоятда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича I чорак якуни билан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи;

- вилоят ҳокимлиги ижро-назорати гуруҳи раҳбари З.Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижроси юзасидан ахбороти;

- Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Раҳмонов ва сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинги кўрсаткичларига кўра туманнинг ивожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомовнинг ҳисоботи;

- вилоятда қурилиш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Л.Ҳамидовнинг ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарорига асосан 2023-2025 йилларда амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси лойиҳалари тақдимоти тўғрисида;

- бошқа масалалар.