Вилоят мусиқали драма театри премьералари
Хусусан, март ойида Насрулло Қобилнинг "На малаксан, на фаришта", Умар Байжиевнинг "Дуэль" спектакллари премьераларини ўтказяпмиз. Май ойида Ўлмас Умарбековнинг "Кузнинг биринчи куни" драмасини саҳналаштириш, Навоий, Хоразм ва Сирдарё вилоятларига ижодий сафарга чиқишни ният қилганмиз.
Мухлисларимизга юксак савиядаги спектаклларни тақдим этиш ниятида ўтган йил Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев томонидан Иззат Султон қаламига мансуб "Имон", Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг "Самарқанд сайқали", турк драматурги Тукнжар Жужанўғлининг "Кўчки" ва Нурилло Аббосхоннинг "Меҳридарё" асарлари саҳналаштирилди.
Мустақиллик йилларида театрнинг ижодий имкониятлари кенгайиб, қатор йирик тарихий асарлар саҳна юзини кўрди. Ўзбекистон санъат арбоблари, таниқли режиссёрлар Баҳодир Йўлдошев, Олимжон Салимов, Баҳодир Назаров, Валижон Умаров, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, таниқли рассом Шуҳрат Абдумаликов, Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев билан ижодий ҳамкорликда "Буюк Ипак йўли", "Нодирабегим", "Имом Бухорий", "Алпомиш", "Буюк Темур", "Мирзо Улуғбек", "Имон", "Ака-укалар", "Шоҳ Эдип" каби мумтоз асарлар саҳналаштирилди.
Баҳодир ШАРОФОВ, вилоят мусиқали драма театри директори ва бадиий раҳбари.