Самарқанд вилояти суди ва маъмурий суди судьялари хотин-қизларни сайёр тартибда қабул қилди
- 10.04.2021 17:53
- 104
- Самарқанд
Самарқанд туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилояти суди ва маъмурий суди судьялари хотин-қизларнинг муаммоларини тинглади.
Сайёр қабулда 97 та мурожаат тушди. “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролардан тушган мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида эътиборга олинди.
Хусусан, мурожаатчиларни алимент ундириш, фарзандини муддатидан олдин озодликка чиқариш, кадастр масаласида қонунийликни таъминлаш, моддий ёрдам олиш ва оилавий низолар қийнаб келаётгани маълум бўлди.
Судьялар ва мутасадди ташкилот вакиллари кўтарилган масалаларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Аксарият мурожаат ижобий ечим топган бўлса, айримлари рад этилди. Қолганига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Теглар:
сайёр суд
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим