Вилоятда 7 минг гектардан ортиқ майдон аукционга қўйилмоқда
Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятимиздаги бўш турган ер майдонлари e-ijara.uz тизими орқали аукционга жойлаштирилди (2022 йил 3 февраль 10:00 ҳолатига).
Бу ҳақда вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Давлат кадастрлари палатаси томонидан майдони 6 113,07 гектар бўлган 525 та;
“Ўздаверлойиҳа" институти томонидан майдони 1 223,72 гектар бўлган 3 211 лотлар тайёрланди.
Бугунги кунда майдони 645,63 гектар бўлган 2 625 та лотлар e-auksion.uz савдо майдончасига жойлаштирилди.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.