Вилоятимизда ўқувчи-ёшлар учун имтиёзли кино чипталари тайёрланади

"Қўшработкино" давлат унитар корхонаси биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. "Жомбойкино" ДУК биносини капитал таъмирлаш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилган.
Бу ҳақда Ўзбеккино" миллий Агентликнинг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Фармон Розиқов “Зарафшон” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, ёз мавсуми олдидан ўқувчи-ёшларга мўлжалланган имтиёзли кино чипталари тайёрлаш, фильмлар намойиши жараёнида аҳолидан тушадиган маблағлар ҳисобидан айрим кинотеатрларимизни таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа зарурий ускуналарни харид қилиш, репертуарларни янги кинофильмлар билан бойитиш масалалари юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.
Интервьюнинг тўлиқ матнини "Зарафшон" газетасида ўқинг!