Вирусни юқтириш ҳолати асосан қаерда кўпроқ учрамоқда?

— Коронавирус инфекциясидан касалланиш асосан карантин муассасаларидагилар орасида учрамоқда, - деб жавоб берди Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бугун АОКА ҳузуридаги штабда   ўтказилган брифингда.

Бугунги кунда 85 минг нафар юртдошимиз карантинда. Улардан:

- 16, 948 нафари - стационар карантинда (касалхона, санатория, махсус тайёрланган жойлар);

- 62, 408 нафари - уй шароитидаги карантинда.

Бундан келиб чиқадики, коронавирус аниқланган ҳамма беморлар ҳам махсус изоляцияланган карантин ҳудудларидан эмас.