Владимир Зеленский ўзига коронавирус инфекциясини атайлаб юқтирмоқчи бўлди...
- 10.06.2020 18:01
- 346
- Хориж
Украина Президенти Владимир Зеленский “одамлар бу вабо эмаслигини” тушунишлари учун коронавирус инфекциясини ўзига юқтирмоқчи бўлганини маълум қилди.
“Одамларга осон бўлиши учун мен бу босқични ўзимда ўтказмоқчи эдим. Одамлар қаттиқ саросимага тушиб қолган эди. Биз мажлис қилдик. Мен ўзимизникиларга, “Келинглар мен касал бўламан, мени Банковага (Президент офиси) алоҳидалайсиз. Ўша ерда яшаб тураман, ҳаммаси яхши бўлади”, дедим... Одамлар бу вабо эмаслигини тушунишлари, саросима бўлмаслиги учун. Бошида вазият жуда оғир эди, одамлар энди барчамиз қирилиб кетамиз, деган хаёлга бора бошлади... Бироқ бу таклифимни ортиқча деб ҳисоблашди”, деди Зеленский “Украинская правда” нашрига.
У оиласи бу қилмишини кечирмаслигини қўшимча қилди. “Улар мени ақлдан озган, деб ўйлашган бўларди. Умуман олганда, улар ҳақ”, деди Зеленский.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа