Волгоградда юз берган ЙТҲда 13 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди
- 30.06.2021 18:00
- 100
- Ҳодиса
Волгоград областининг Городиш районида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган “Газель” ағдарилиб кетган.
Маълум қилинишича, Москва вақти билан соат 07:15 да Моксва-Волгоград автомобиль йўлининг 923-километрида “Газель” русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автоулов ариққа ағдарилган.
Салонда 14 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улардан 13 нафари турли даражадаги тан жароҳатини олган.
Россия ИИВ вилоят бошқармаси хабарига кўра, воқеа жойида йўл ҳаракати полицияси ва ҳудуд миграция бошқармаси раҳбарияти текширув олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа