Халқ банки филиали бошқарувчиси пора билан қўлга олинди
- 20.09.2019 12:58
- 514
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўз туман бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда АТ «Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси А.А. «М»МЧЖ билан тузилган шартномага асосан ўз маблағлари ҳисобидан иссиқхоналар қуриб битказгани учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармасидан ажратилган 66 миллион сўмни «М» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига жамият раҳбари Ф.А.дан 10 миллион сўм пора талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, макур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа