Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг бугун ўтказилган сессиясида туман ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Насриддинов аҳолига мурожаат қилди

Таъкидланишича, 2020 йил 1 декабрь ҳолатида туманда 3094 тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. 11 ойда 1235 янги хўжалик субъектлари ташкил қилинди.

Тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан тумандаги 2504 та юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 143 млрд. сўм кредитлар ажратилди.

Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 862 лойиҳага 23,4 млрд. сўм, “Фермер, деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан 92 лойиҳага 3,9 млрд. сўм, ҳунармандчилик соҳасидаги 51 лойиҳага 1,5 млрд.сўм, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 17 лойиҳага 500 млн.сўм, “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 9 лойиҳага 400 млн.сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилди.