Халқ таълими аълочиси Қаҳрамон Норбоев вафот этди

“Зарафшон”нинг садоқатли муштарийси, фаол муаллифларидан бири Қаҳрамон Норбоев оламдан ўтди.

Қ.Норбоев 1941 йил 26 майда Пахтачи туманидаги Болоигумбаз қишлоғида туғилган. 1966 йилда Самарқанд давлат университетининг тил ва адабиёт факультетини тугатди. Шундан сўнг қишлоғидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фанидан 37 йил сабоқ берди. Моҳир педагогнинг иш услуби туман мактаблари ўртасида оммалаштириб борилди. Методист-ўқитувчи, Халқ таълими аълочиси, адабиёт, бадиий ижод борасида кўплаб иқтидорли шогирдлар тайёрлади. Уларга ўз ижоди билан ибрат кўрсатди.

Устознинг “Янги тонг” номли шеърлар тўплами чиққан.

Қаҳрамон ака турмуш ўртоғи Фазилат она билан 2 ўғил ва 5 қизни ўстириб, эл корига камарбаста бўладиган инсонлар қилиб тарбиялади.

Моҳир педагог, иқтидорли ижодкор Қаҳрамон Норбоевнинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, шогирдлари ва уни билган кишилар хотирасида бир умр сақланиб қолади.