Халқ таълими бошқармаси: тегишли қарор чиққан бўлса-да 81 нафар ёшларга уй-жой берилган эмас

Ҳукуматнинг тегишли қарорларига биноан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланиши лозим.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиеванинг маълум қилишича, Самарқанд вилоятида уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган 99 нафар шундай ёшлар бор. Айни вақтда уларнинг фақат 18 нафари уй-жой билан таъминланган.

81 нафар ёшлар эса ўзларига ажратиладиган уй-жойларни кутмоқда. Шодиевага кўра, юқоридаги ёшларни ҳам уй-жой билан таъминлаш учун туман, шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорлари чиққан. Аммо шунга қарамасдан ҳозирча уларга уй-жой топширилмаган.