Халқ таълими вазири Самарқанд шаҳридаги мактабнинг 2 нафар ўқувчисига ноутбук совға қилди
Бу бежиз эмас. Самарқанд шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабида кўпгина иқтидорли ўқувчилар таҳсил олади. Бу уларга таълим бераётган ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашидан.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ушбу мактабда бўлиб, таълим муассасасининг инфратузилмаси, моддий техник базаси билан танишди, ёш педагогик кадрлар таълим бериш услубини ўрганди. Айниқса, ўқувчиларнинг билимини фанлар кесими, ўқувчиларни касбга йўналтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятларини аниқлаш бўйича савол-жавоблар орқали билиб олди. Натижада мактабнинг энг иқтидорли икки нафар ўқувчисига замонавий ноутбук, 8-синф ўқувчиларига бадиий китоблар тўплами, ёш педагогик жамоасига эса телевизор совға қилди.
- Вазиримизнинг кутилмаган ташрифи нафақат мен, ҳаттоки жамоам ва ўқувчиларимда катта таассурот қолдирди, - дейди мактаб директори О. Даминова. - Берилган рағбатдан руҳланиб, таълим сифатини янада оширамиз.