Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирмасликни талаб қилади
Халқ таълими вазирлигига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда умумий ўрта таълим муассасаларида онлайн тарзда таълим олаётган ўқувчилар ўзлаштириш ва билимларини баҳолашда анъанавий тарзда ўқиётган ўқувчиларни пастроқ баҳолаш ҳоллари учраётгани тўғрисида маълумотлар келиб тушмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармалардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймасликни қатъий талаб қилади.
Мактаб ўқитувчиларидан ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёнида, уларнинг таълим олаётган шаклидан қатъий назар ўқувчи билимлари, кўникма ва малакаларига баҳо ҳаққонийлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этган ҳолда баҳолашни таъминлаш талаб этилади.