Халқ таълими вазирлиги собиқ депутатни судга берди
- 10.09.2020 11:40
- 750
- Таълим

Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқ таълими вазирлигига фуқаро Қобул Дусовга нисбатан судга даъво аризаси очилгани юзасидан саволлар келиб тушди.
Мазкур мурожаатларга жавобан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:
"Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб, фуқаролик судига мурожаат қилган.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз".