Халқаро кузатувчилар коронавирус пандемиясининг таълим тизимига салбий таъсири бўйича баёнот берди

COVID-19 пандемияси оқибатида бутун дунёдаги мактабларнинг ёпилиши давлатлардаги таълим тизимига салбий таъсир кўрсатди. Вазият махсус чоралар кўрилишини тақозо этмоқда, дея таъкидлади халқаро кузатувчилар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси халқаро таълим соҳасидаги мавжуд муаммоларни янада кескинлаштирди. Пандемияга қадар бутун дунёда 258 миллион нафар мактаб ёшидаги болалар мактабга бормаган, кўплаб болалар жудаям кам ва сифатсиз таълим олган. Камбағал оилалардаги болалар мактаб таълимига жалб этилмаган. Аксарият мамлакатларда барча болалар томонидан олиниши керак бўлган бепул ва сифатли бошланғич ва ўрта таълим етарли даражада йўлга қўйилмаган.

Кузатувчи мутахассислар коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таълим соҳасига жиддий хавф солаётганлигини қуйидаги омиллар асосида аниқлашди:

Биринчидан, бу барча турдаги мактабларнинг ёпилиши.

Иккинчидан, бу пандемияга қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида юзага келган иқтисодий инқироз.

- Пандемия таълим соҳасига жиддий таъсир кўрсатди, дунё бўйлаб мактабларнинг ёпилиши таълим соҳасидаги ўлкан йўқотишларга сабаб бўлди. Салбий оқибатлар кузатилиши давом этади. Сабаби, соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазият иқтисодий кўрсаткичларнинг оммавий тушиб кетишига олиб келади”, - дейилган тақдим этилган баёнотда. - Юзага келган вазиятга нисбатан жиддий эътибор қаратилмаса, мактабларнинг ёпилиши таълим соҳасидаги жиддий йўқотишларга сабаб бўлади. Иқтисодий инқироз эса таълимга бўлган талабни камайтириб юборади.

Қандай йўл тутмоқ лозим?

Мутахассисларнинг фикрича, агар мамлакатлар узлуксиз таълим йўналишини таъминлаб бера олса, улар вазиятни юмшатишлари, ҳатто янги имкониятларни ҳам очишлари мумкин. Кузатувчилар бу мақсадга эришиш учун уч босқичли лойиҳа таклиф этишди:

- енгиб ўтиш сиёсати;

- узлуксиз бошқарув;

- такомиллаштириш ва тезкорлик.

Биринчи босқичда давлатларга, болалар соғлиғини асраган ҳолда мактабларни талафотларсиз ёпиш ва масофавий таълимга ўтиш. Иккинчи босқичда, мактабларни қайта очишга тайёрлаш ва учинчи босқичда орттирилган тажриба ва ютуқлардан келгусида ҳам самарали фойдаланиш тавсия этилмоқда.