Халқаро кузатувчилар юртимизда ўтказилаётган сиёсий жараён ҳақида фикр билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида юртимизга келган халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижлик меҳмонлар Самарқандда сайлов жараёнлари билан танишмоқда.

Жумладан, вилоятдаги сайлов участкаларида сиёсий жараённи кузатган халқаро кузатувчи Андрей Офицеров (МДҲ) сайлов комиссиясида бўлиб, ўз фикрларини билдирди.

- Самарқанддаги бир нечта сайлов участкасида овоз бериш жараёнларини кузатдим, - деди Андрей Офицеров. - Парламент сайловларига тайёргарлик жуда яхши ташкил этилган. Сайловчиларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаш керак. Ёшлар ҳам, кексалар ҳам участкага келиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланмоқда