Хаттотлар кўчирган Қуръон китоби сайёҳлар эътиборини тортди
Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида Зиёрат туризми ярмаркаси ва кўргазмаси ўтказилмоқда.
Тадбирда вилоятимизда фаолият олиб бораётган қўлигул ҳунармандлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Улар томошабинларга шу ернинг ўзида ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрланиш жараёнини кўрсатиб беряпти. Бу сайёҳларни, хусусан, хорижликларнинг эътиборини тортмоқда.
- Бугунги кўргазмада хаттотлик санъати намуналарини намойиш этяпмиз, - дейди ҳунарманд Абдужалил Эргашев. - Айниқса, катта 60Х80 сантиметр ҳажмдаги Самарқанд қоғозига ёзилган Қуръон китоби кўпчиликни қизиқтиряпти. Буни шогирдим Азиза Собирова билан ҳамкорликда яратганмиз. Азиза насх хатини ёзган. Куфи ва сулс хатлари билан ўзим шуғулланганман. Тайёрланиш жараёни 4 йил давом этган.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этди.
Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов.