ХДПдан президентликка номзод ва унинг дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойи бўлиб ўтди.
Қурултой кун тартибида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда номзоднинг дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сиёсий тадбирда номзод - Халқ демократик партиясидан партия Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов дастурида кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этиш эканлиги қайд этилди.
Қурултой делегатлари номзод дастури Халқ демократик партиясининг устувор дастурий ғоя ва мақсадларига мос эканини, дастурда партия электорати, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ҳуқуқ ва манфаатлари биринчи навбатда ҳисобга олинганини таъкидлади.
Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан кўрсатиладиган номзоднинг дастури ҳам тасдиқланди.