ХДП: Президентликка номзоднинг ишончли вакили учрашуви Қўшработда давом этди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Қўшработ туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзод сайловолди дастуридаги ташаббуслар билан атрофлича таништирди. Хусусан, дастурдаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш ташаббуси бўйича йиғилганларга бафуржа тушунтиришлар берди.

Учрашув сўнгида ишончли вакил Бадриддин Насриев сайловчиларнинг дастур бўйича саволларига батафсил жавоблар берди.