Хитой билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрланади
Самарқанд халқаро технология университетида Хитойнинг электр энергиясини лойиҳалаш шимолий-шарқий институти (Northeast electric power design institute) ва Хитой энергетика муҳандислик гуруҳи вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Университет ректори Юсуф Адбуллаев янги таълим муассасасининг илмий салоҳияти, кадрлар тайёрлаш бўйича режа ва дастурлари ҳақида маълумот берди.
Мулоқот давомида 2023 йилда Самарқанд халқаро технология университетида Хитой энергетика компаниялари, Хитой электр энергиясини лойиҳалаш шимолий-шарқий институти, шунингдек бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликда энергетика муҳандислиги факультетини ташкил этишга келишиб олинди, деб хабар бермоқда университет ахборот хизмати.