Хитой юани курси АҚШ долларига нисбатан пастламоқда

Хитой Марказий банки ўз миллий валютасининг долларга нисбатан курсини 2008 йилдаги ҳолатига нисбатан ҳам арзонлаштирмоқда. Ўша вақтда 1 доллар 7,0882 юанга тенг бўлган.
Бу ҳолат АҚШнинг жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Хитойнинг 300 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан янги божларни қўллашга қарор қилганлиги туфайли рўй бермоқда.
Бироз аввал АҚШ Хитой давлатини валюталар курсига қаттиқ таъсир ўтказганликда айблаб, Халқаро валюталар фондини “адолатсиз тенглик”ка, яъни юанни сунъий равишда арзонлаштиришга уринишига йўл қўймасликка ундаган.
Хитой марказий банки ўз навбатида АҚШ билан юзага келган савдо урушида юан курсидан фойдаланиш нияти йўқлигини таъкидлади. Шунингдек, банк АҚШнинг Хитойни валюталар “ўйини”да муҳим ўрин тутаётганлиги тўғрисидаги қарорини нотўғри қадам эканлигини ва бу халқаро молия бозорида салбий ўзгаришларга ва жаҳон иқтисодиётини мустаҳкамлашга тўсиқ бўлишини таъкидлади.