Хитойда COVID-19 га қарши бурунга пуркагич шаклидаги вакцина синовлари маъқулланди
- 11.09.2020 08:01
- 193
- Хориж
Хитойда ишлаб чиқилган, бурунга пуркагич шаклидаги COVID-19 га қарши вакцинанинг мамлакатдаги клиник синовлари маъқулланди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги Гонконг университети (HKU) берган хабарга таяниб маълум қилди.
Маълумотларга кўра, вакцина Сямэнь университети ва Beijing Wantai Biological Pharmacy фармацветика компанияси ҳамкорлигида HKU лабораториясида ишлаб чиқилган.
Агентликнинг маълум қилишича, бу давлат томонидан инсонларда клиник синовлар ўтказилиши маъқулланган бурун пуркагич шаклидаги биринчи COVID-19 га қарши вакцина.
Бир муддат илгари China National Biotec Group Хитойда 6 нафар коронавирусга қарши вакцина клиник синовлардан ўтиш жараёнида эканлиги ҳақида маълум қилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа