Хитойда коронавирус беморларининг 90 фоизидан ортиғи тузалди

Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан ортиғи соғайди. Ҳозир фақатгина 4 735 киши шифохоналарда қолмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 78 та янги юқтириш ҳолати ва 7 та ўлим қайд этилган (барчаси коронавирус тарқалиши авж олган Хубэй провинциясида). Шу билан бирга, 456 бемор тузалиб кетди ва тиббий муассасалардан чиқарилди.

Бу ҳақда @koronavirusinfouz телеграм каналида маълум қилинди.