Хитойнинг Марказий Осиёга нега қизиқаётгани сабабларини биласизми?

Биринчидан, бир ярим миллиардлик аҳолини боқиш учун Хитойнинг қўшимча ресурсларга эҳтиёжи бор. Чунки Хитой газ, уран, қимматбаҳо металларни Марказий Осиёдан импорт қилади.

Иккинчидан, Чин ўлкаси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан чегарадош ва бу географик жойлашувдан ўз товарларини учинчи давлатга экспорт қилишда транзит сифатида фойдаланади. Қолаверса, 70 миллиондан ортиқ аҳоли яшовчи Марказий Осиё бозори ҳам Хитой иқтисодини жалб қилади.