Хонақоҳлар зиёрат туризмининг ажралмас қисми

 Бугунги кунда дунёда тарихий шаҳарлар жозибадорлигини ошириш мақсадида маданий мерос объектларини сақлаш ва таъмирлаш, улардан замонавий туризм мақсадларида фойдаланиш, янги сайёҳлик зиёрат маршрутларига киритиш зарурати туғиляпти. Айниқса, тасаввуф масканлари бўлмиш хонақоҳлар бугун зиёрат туризмининг ажралмас қисмига айланиб боряпти.

Яқинда архитектура олимлари А.Ўролов ва И.Маматқуловларнинг айни шу йўналишда “Ўзбекистоннинг ўтмишдаги тасаввуф масканлари – хонақоҳлар архитектураси” монографияси чоп этилди. Монография хонақоҳлар архитектураси, уларнинг шаклланиши ва ривожланиш асослари, хонақоҳлардан самарали фойдаланиш йўлларини комплекс ўрганишга бағишланган.

Шунингдек, ушбу олимлар ҳаммуаллифлигида “Ландшафт архитектураси қурилмалари ва дизайни” ҳамда “Меъморчиликда ранг” ўқув қўлланмалари ҳам чоп этилган.