Хориж экспертлари: Ўзбекистон - Буюк Ипак йўли юрагидаги бриллиант
International Policy Digest экспертларининг фикрича, Ўзбекистон ривожланган саноат соҳаларига эга, яхши диверсифицион (захира имконияти кўп) иқтисодиёт, озиқ-овқат ва текстиль саноати, қазилма бойликлари, хом ашё ресурсларига эга бўлган улкан салоҳиятли мамлакат.
Шунингдек, Марказий Осиёдаги энг кўп сонли ва энг ёш аҳоли, шу билан бирга юқори даражали таълимга эга. Қолаверса, нафақат сармоядорларни, балки хорижий йирик давлатларни ҳам жалб этадиган Хитой, Россия, Европа ва Яқин Шарқ ўртасида стратегик аҳамиятли ҳудудда жойлашган.
Мутахассисларнинг фикрича, бугун Ўзбекистон Марказий Осиёнинг порлаётган юлдузига айланмоқда. Бу юртди 50 миллиард долларлик иқтисод 2018 йилда 6 фоизга кўтарилди. Халқаро Валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиётининг яқин йилларда 8 фоизга кўтарилишини тахмин қилмоқда.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2019 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилга нисбатан 4 баробарга, шу даврда рўйхатдан ўтган ташкилотлар сони 2 баробарга кўпайди. Табиийки, буларнинг барчаси Doing Business Жаҳон банки рўйхатида акс этди.
Ўзбекистон 2012 йилдан буён дунё давлатлари орасида 90 поғона юқорилади ва жорий йилда 76-ўринни эгаллади.
Мамлакатда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саноат боғи, савдо маркази, бизнес маркази, ресторан ва турар-жой масканларини ўз ичига олган 1,7 миллиард долларлик халқаро ишбилармон ва молия маркази барпо этилмоқда. Шунингдек, Хитой ва Россия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган истиқболли инфратузилма лойиҳалари устида ишлар олиб борилмоқда.
Сезиларли даражада яхшиланган инсон ҳуқуқлари сояси остида Тошкентнинг Европа ва АҚШ билан алоқалари ижобий ривожланмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги тараққиёт, ғарбий сармоячилар (инвесторлар) учун йўл очмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистон жуда қисқа вақт ичида ўлкан йўлни босиб ўтди ва жаҳон иқтисодиётида самарали қайта тикланишнинг (реинтеграциянинг) муваффақиятли намунаси бўла олади.