Мактаблардаги 40 минг нафар қоровул Миллий гвардия сафига ўтказилади

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати мажлисида айтиб ўтилди.

Ялпи мажлисда “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Унга кўра Миллий гвардия органлари, шу жумладан унинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 4-моддаси бўйича маъмурий ишларни кўриш ваколати берилмоқда:

- болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасида мажбуриятларини бажармаслик (47-модда);
- жамоат жойларида сигарет чекиш (56-1-модда)
- жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш (187-модда 1-қисми);
- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-модда) назарда тутилган маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмоқда.