Хориж воқеалари қисқа хабарларда: АҚШ ва Россия ўртасидаги янги ракета пойгаси бошланмоқда. Тель-Авивда намойишчилар Нетаняҳудан келишув тузишни талаб қилмоқда
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Британияга борди – унинг самолёти Қироллик ҳаво кучлари базаларидан бирига қўнган.
🔹 Қозоғистон расмийлари бир нечта атом электр станциялари қуриш имкониятларини ўрганмоқда. Режа фақат битта АЭС қуриш эмас, балки атом энергетикасини мамлакат атом саноатининг бир қисми сифатида ривожлантиришдир, дейди энергетика вазири Алмасадам Саткалиев.
🔹 Тель-Авивда исроилликлар намойиши: улар Бенямин Нетаньяҳудан ҲАМАС билан келишувга эришиш ва гаровга олинганларни уйга қайтаришни талаб қилмоқда. Бугун Исроил вакиллари Мисрга - Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокарага борган.
🔹 Хитой Қозоғистонда мамлакатдаги 600 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва чорвачилик хўжаликларини бирлаштирган гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик марказ яратиш учун 600 миллион доллардан ортиқ сармоя киритмоқда.
🔹 Штутгарт Олий минтақавий суди бир тадбиркорни Россияга эҳтиёт қисмлар етказиб бергани учун етти йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ишга унинг компанияларидан бирини бошқарган 54 ёшли рафиқаси ҳам алоқадор. Аёлга жиноий шерик сифатида бир йилу тўққиз ой шартли жазо тайинланди.
🔹 Россия президенти мамлакат қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни ишлаб чиқаришни қайта тиклашини ва керак бўлса, уларни жойлаштириш қарорини айтди. Мутахассисларнинг фикрича, бу ракеталар ҳам оддий, ҳам ядро каллакларини ташишга қодир. Қўшма Штатлар эса Германияга 2026 йилдан бошлаб янги қуроллар, жумладан ядро каллаклари билан жиҳозланган гипертовушли ракеталар жойлаштирилишини эълон қилди. Бу Украинадаги можаро ва Путиннинг ядровий риторикаси билан боғлиқ кескинлик, ҳар икки томон учун таҳдидлар кучайиши ва Хитой билан кенг қуролланиш пойгаси фонида рўй бермоқда.
🔹 Словакия Украина томонидан жорий қилинган транзит тақиқи туфайли "Лукойл"дан қувур орқали нефт олишни тўхтатди.
🔹Туркиянинг “Baykar” компанияси “Kizilelma” номли янги учувчисиз жанговар қурилма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.