Хориж воқеалари қисқа хабарларда: АҚШнинг Европадаги ҳарбий базалари шай ҳолатда. Зеленский Россияга зарба беришга рухсат суради
🔹 АҚШнинг Европадаги ҳарбий базалари “Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган тузилмалар” АҚШ ҳарбий объектларига қарши саботажини кўриб чиқаётгани ҳақидаги разведка маълумотлардан сўнг шай ҳолатга келтирилди.
🔹 10 июлга ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса вилояти порт инфратузилмасига ҳужум қилди, натижада икки киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган.
🔹 Украина қуролли кучларининг Белгородга ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.
🔹 Эроннинг янги сайланган президенти Масуд Пезешкианнинг инаугурацияси 5 августгача бўлиб ўтади.
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудига зарба бериш бўйича чекловлар олиниши Украинанинг бошқариладиган ҳаво бомбаларидан ҳимоясини кучайтиришини айтди. "Агар Америка раҳбарияти бизга Қримдаги Россия ҳарбий ва логистика объектларига чуқур зарба бериш учун зарур имкониятларни тақдим этса, биз у ердан босқинчини сиқиб чиқара оламиз", деган Украина раҳбари.
🔹 Россия Давлат Думаси жисмоний шахслар ҳамда корхона ва ташкилотлар учун даромад солиғини сўнгги бир асрдаги энг йирик кўринишда оширувчи қонун қабул қилди.
🔹 Оқ уй сари тўла тезликда ошиқаётган собиқ президент Доналд Трамп президентлик пойгасида ғалаба қозонса, демократлар билан қарама-қаршиликдан сўнг НАТОнинг бошқа давлатлари билан ҳам ўз раҳбарлиги учун астойдил кураш олиб бориши маълум, дейилади Politicoда. Европанинг етакчи давлатлари биринчи муддатда бўлганидек инжиқларига йўл қўймаслик учун Трампнинг иккинчи марта келишига жиддий ҳозирлик кўрмоқда. НАТОнинг Брюсселдаги расмийлари ҳатто Трамп маъмурияти аралашмаслиги учун Украинага узоқ муддатли ҳарбий ёрдам кўрсатиш режасини ишлаб чиққан.
🔹 1994 йилда АҚШ вице-президенти Альберт Гор Россия раҳбари Борис Ельцинга НАТОнинг кенгайиши фақат Москва билан маслаҳатлашганидан кейин амалга ошишини ваъда қилгани ошкор этилди. Гор 1994 йил декабрида Ельцинни касалхонада бориб кўрган. Ўшанда давлат раҳбари 1995 йилда Россияда парламент сайловлари бўлиб ўтаётганда НАТО кенгаймаслигига кафолат сўраган ва Гор рози бўлган, дея хабар тарқатмоқда Россия ОАВ.