Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Аргентинада намойишлар. G7 етакчилари музлатилган Россия активларинидан Украинага ёрдам бермоқчи. Қирғизистон уран қазиб олишни бошлайди
🔹 Аргентина полицияси Буэнос-Айресдаги Конгресс биноси олдида йиғилган намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Намойишчилар сенаторларни президент таклиф қилган тежамкорлик ва тартибга солиш дастурини рад этишга чақирди. Касаба тақдим этган соғлиқни сақлаш хусусидаги ва Аргентина миллий нефть компаниясини хусусийлаштириш каби баъзи нозик мавзулар муросага эришиш умидида қолдирилди.
🔹 Грецияда рекорд даражадаги иссиқлик туфайли мактаблар ва асосий сайёҳлик жойларидан бири бўлган қадимий Афина Акрополига кириш ёпилди.
🔹 G7 етакчиларининг учрашувида музлатилган Россия активларидан олинган фойдадан Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш тўғрисидаги қарор тасдиқланиши кутилмоқда.
🔹 Пентагон раҳбари Ллойд Остин: Россия Украинадаги урушда 2022 йил 24 февралдан бери камида 350 минг кишини йўқотган.
🔹 Қирғизистон парламенти республика ҳудудида уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Республикада уран қазиб олиш ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб амалга оширилган.
🔹 Гаровга олинганларни озод қилиш бўйича битим тузиш йўлидаги асосий тўсиқ ҲАМАСнинг тўлиқ ва доимий ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талабидир. Исроил таклифи музокараларни давом эттириш учун олти ҳафталик сулҳни узайтириш имконини берса-да, ҲАМАС вақтинчалик чеклов Исроил томонига жанговар ҳаракатларни давом эттириш ва келишувни бузиш учун баҳона топиш имконини беради, деб хавотирда.