Хориж воқеалари қисқа хабарларда: БМТ Хавфсизлик Кенгаши Гутерришни тўлиқ қўллаб-қувватлаши маълум қилинди
🔹Венгрия Европа Иттифоқининг Хитой товарларига божларни ошириш қарорига қарши чиқди.
🔹 Расмий Лондон Чагос архипелаги оролларини узоқ вақтдан буён эгалик масаласида баҳслашган Маврикийга ўтказмоқчи. Энди Қўшма Штатлар у ерда Хитой разведка пости пайдо бўлишидан хавотирда дейилади ОАВда. Чагосдаги ороллардан бири - Диего Гарсиядаги ҳарбий база 99 йил давомида Британия назорати остида қолади.
🔹БМТ Хавфсизлик Кенгаши Гутерришни тўлиқ қўллаб-қувватлаши эълон қилинди. Аввалроқ Исроил БМТ бош котиби Антонио Гутерришни ‟персона нон грата” деб эълон қилган ва унга мамлакатга киришни тақиқлаган эди.
🔹 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ливан ҳукумати билан музокаралар олиб бориш учун Ислом Республикаси делегацияси бошчилигида Байрутга борди.
🔹 АҚШнинг Исроил томонидан Эрондаги нишонларга эҳтимолий зарбаларида иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Экспертлар буни Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги кескинлик ортиб бораётган бир пайтда стратегик эҳтиёткорлиги билан боғламоқда.
🔹 Тель-Авивнинг Вашингтон кўмагисиз зарба беришга уриниши ўта хавфли ва Теҳрон ядро дастурини амалга оширишни кечиктиради. Исроиллик стратегларнинг асосий бош оғриғи иккита асосий объект бўлиб қолмоқда: Натанздаги уранни бойитиш заводи ва Фордо мажмуаси. Иккала объект ер ва тош қатламлари остида жойлашган ва уларни оддий ҳаво ҳужумларига деярли дахлсиз қилади. Бир неча ўнлаб метр бетон ва гранитдан ўтиш учун Исроилга ҳозирда Қўшма Штатлар эга бўлган жуда кучли қурол керак.
🔹 Исроил мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ”нинг ракета дастурини яратувчиси Маҳмуд Юсуф Анини, ҲАМАС ҳукумати раҳбари Равҳа Муштаҳийни йўқ қилинганини маълум қилди.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден Исроил Эрон нефть объектларига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида эълон қилганидан кейин нефть нархи кескин кўтарилди.
🔹 Эрон 2025 йилнинг апрелигача 10 та ядро каллакларини яратиши мумкин.
🔹 НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте Киевда.
🔹 Россия Давлат Думаси мамлакат фуқароларига фарзандсизлиги учун солиқ жорий этмоқчи. Тушган маблағни меҳрибонлик уйларини модернизация қилишга сарфлаш таклиф қилинган.